Ўзбекистон тўқимачилик ва чарм саноати вакиллари Қоҳирада ўтказиладиган халқаро кўргазмада иштирок этади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси ходимлари «Cairo Fashion & Tex 2022» кўргазмасида (2-4 март) Ўзбекистон делегациясининг иштирок этиши юзасидан «Pyramids International Group» компанияси менежери Дина Хаш билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Дина Хаш 30 дан ортиқ ўзбек компанияcининг бўлажак кўргазмада иштирок этишга бўлган қизиқишини мамнуният билан қаршилар экан, Ўзбекистонда маҳаллий экспорт қилувчиларнинг халқаро бозорларга чиқишини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга юқори баҳо берди.
Учрашув чоғида мазкур кўргазма доирасида Ўзбекистон ишбилармон доиралари Европа, араб дунёси ва Африкадан келган шериклар билан муҳим музокаралар ўтказиши ҳамда ўзаро манфаатли шартномалар имзолаши кутилаётгани қайд этилди.
«Pyramids International Group» компанияси Ўзбекистон делегациясининг Мисрга ташрифини юқори даражада ташкил этишга кўмаклашишини ҳам маълум қилди.
Мисрда бўлиб ўтадиган мазкур кўргазмада Ўзбекистон томони таклифларининг муҳокамасига бағишланган ҳамда мода намойиши, бизнес-форум ва “В2В” шаклдаги учрашувлар ўтказилиши режалаштирилмоқда.
«Дунё» АА