Ўзбeкистон учун фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвeнция
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
2020 йил 12 июлда Ўзбекистон Республикаси учун фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги МДҲ Конвенцияси (Кишинёв шаҳри, 2002 йил 7 октябрь) кучга кирди.
Ҳозирги кунда Арманистон, Беларус, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон Кишинёв конвенцияси иштирокчилари ҳисобланади.
Ҳужжат Томонлар ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар ва бошқа шахсларга уларнинг шахсий, мулкий ва номулкий ҳуқуқларининг ишончли ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга, шунингдек Томонларнинг ваколатли органлари ўртасида фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича юридик ёрдам соҳасида ҳамкорлик қилишга қаратилган.
Мамлакатимизнинг Кишинёв конвенциясига қўшилиши ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда Томонларнинг марказий, ҳудудий ва бошқа органлари билан ҳамкорлик қилишга имкон беради. Бундан ташқари, Конвенция иштирокчи давлатлар ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар ва бошқа шахсларни суд ва нотариал амалиёт билан боғлиқ тўловлар ҳамда харажатларни тўлашдан озод қилади, бошқа Томонлар ҳудудларида ўз фуқаролари билан бир хил шартларда бепул ҳуқуқий ёрдамдан фойдаланишни кўзда тутади.
Ўзбекистон Республикаси учун ушбу Конвенция кучга кириши муносабати билан мамлакатимиз ва Кишинёв конвенцияси иштирокчи давлатлари ўртасида амалга киритилган 1993 йил 22 январдаги Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги конвенция (Минск конвенцияси) ва ушбу ҳужжат билан боғлиқ 1997 йил 28 мартдаги Баённома ўз кучини йўқотади.
Конвенциянинг тўлиқ матни билан www.lex.uz сайтида танишиш мумкин.
UzA