Ўзбекистон ва Қатар ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва уни кўп қиррали жиҳатга йўналтиришдан манфаатдорлик билдирди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Доҳа шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Қатар Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон бин Жосим Ол Соний билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, мулоқот давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм, маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари, томонларнинг халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон-Қатар ҳамкорлигини янада ривожлантиришдан томонлар манфаатдор эканлиги ва уни кўп қиррали жиҳатга йўналтиришга хайрихоҳлиги билдирилди.
Вазирлар яқинда икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида бўлиб ўтган сиёсий маслаҳатлашувларнинг самарали натижаларини мамнуният билан қайд этди ва барча даражаларда конструктив мулоқотни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.
Қатар Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири барча соҳаларда аниқ натижаларга эришишга қаратилган икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги даражасини юқори баҳолади. Вазирнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш бўйича ҳамкорлик Қатар ташқи сиёсатида устувор ўринлардан бирини эгаллайди.
Маданий-гуманитар ва туризм соҳаларида ўзаро алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Суҳбат давомида томонлар минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқди.
/«Дунё» АА/.