Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари кўп қиррали ҳамкорликнинг муҳим йўналишларини батафсил муҳокама қилиб, уни чуқурлаштириш бўйича аниқ қарорлар қабул қилдилар

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари кўп қиррали ҳамкорликнинг муҳим йўналишларини батафсил муҳокама қилиб, уни чуқурлаштириш бўйича аниқ қарорлар қабул қилдилар

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров музокаралардан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти Қирғизистон Президенти ва халқини ҳар доимгидек самимий ва илиқ қабул учун миннатдорлик билдирди.

- Давлат ташрифимиз Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг ўттиз йиллигида ўтаётгани рамзий маънога эга, - деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон раҳбари ишонч ва конструктив мулоқот руҳида ўтган олий даражадаги учрашувлар натижаларини юксак баҳолади. Томонлар кўп қиррали ҳамкорликнинг муҳим йўналишларини батафсил муҳокама қилиб, уни чуқурлаштириш бўйича аниқ қарорлар қабул қилганларини таъкидлади.

Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома тузилгани икки томонлама муносабатларда чинакам тарихий воқеа бўлгани қайд этилди.

- Чегарани делимитация қилиш масалари тўлиқ тартибга солингани икки томонлама ҳамкорлик ва ҳудудлараро алмашинувлар ривожида муҳим ўрин тутади, минтақамизда барқарорлик ва хавфсизликнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади, - деди Шавкат Мирзиёев.

Музокаралар якунида қабул қилинган муҳим ҳужжатлардан бири Кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларация бўлди. Бу, давлатимиз раҳбари қайд этганидек, мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаатлари йўлидаги кўп қиррали ҳамкорлик ривожида янги даврнинг бошланишидир.

Савдо ва саноат кооперациясини кенгайтириш ҳамкорликнинг энг муҳим устувор йўналиши этиб белгиланди. Кейинги йилларда товар айирбошлаш етти баробарга кўпайди ва 1,3 миллиард долларга етди.

Икки мамлакат ҳукуматлари олдига товар айирбошлашни, шу жумладан импортнинг ўрнини фаол тўлдириш ва савдо марказларини ташкил этиш орқали икки миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди.

Куни кеча ўтган бизнес-форумда умумий қиймати 1,6 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзолангани ҳам ушбу мақсаднинг муваффақиятли рўёбга чиқишига хизмат қилади.

Автомобиллар, қурилиш материаллари, тўқимачилик маҳсулотлари ва ип-калава, электротехника товарлари ва электрон ҳисоблагичлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган йирик кооперация лойиҳалари жумласидан.

Томонлар икки мамлакат корхоналари ва сармоядорлари иштирокида энергетика ва кон тармоқларида, шу жумладан кўмир саноатида йирик инфратузилмавий лойиҳаларнинг амалга оширилишидан манфаатдор.

Бу борадаги ишларни тизимли асосда ташкил этиш учун Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт фонди кенгайтирилади, Стратегик савдо-иқтисодий шериклик бўйича 2023-2025 йилларга мўлжалланган комплекс дастур ҳамда Саноатнинг устувор йўналишларини ривожлантириш тўғрисида битим қабул қилинди.

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш доирасида томонлар мамлакатларимизнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини биргаликда етиштириш ва етказиб беришга келишиб олдилар.

Яна бир стратегик йўналиш – транспорт коммуникацияларини ривожлантириш.

- Саъй-ҳаракатларимизнинг муваффақияти кўп жиҳатдан транспорт соҳасидаги ҳамкорликнинг самарадорлигига боғлиқ, - деди Ўзбекистон Президенти.

Музокаралар давомида етакчилар «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўлини қуриш борасидаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга аҳдлашиб олдилар. Энергетика соҳаси ҳам, хусусан, Қамбарота ГЭС-1ни биргаликда барпо этиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

- Ушбу мегалойиҳа, ҳеч шубҳасиз, нафақат Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг, балки бутун минтақамизнинг барқарор тараққиётига хизмат қилади, - деди давлатимиз раҳбари.

Музокараларда ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Чегараолди вилоятлар раҳбарлари кенгашининг йиғилишларини мунтазам ўтказиб бориш мазкур алоқаларнинг кенгайишига хизмат қилади.

- Бошқа ҳеч бир мамлакат билан бундай ноёб мулоқот майдонига ўхшаши йўқ, - деди Шават Мирзиёев.

Маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўш шаҳрида реконструкцияси якунига етаётган Ўзбек мусиқали драма театри қардош халқларимиз ўртасидаги дўстликнинг ёрқин рамзи бўлиши таъкидланди.
«Дунё» АА