Ўзбекистон ва Ҳиндистон таҳлил марказларининг учинчи форуми бўлиб ўтади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон-Ҳиндистон таҳлил марказларининг учинчи форуми онлайн шаклда бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Форум Ҳиндистон халқаро ишлар иттифоқи томонидан Марказий Осиё халқаро институти ва Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил маркази билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Ахатов ва Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Маниш Прахат тадбир иштирокчиларига табрик нутқи йўллайди.
Ҳиндистон томонидан форумда Савдо-саноат палаталари Федерацияси, Халқаро ишлар бўйича Ҳиндистон кенгаши, Глобал тадқиқотлар институти, «Delhi Policy Group» ақл маркази, Жавоҳарлал Неру университетининг халқаро тадқиқотлар ва тил, адабий ва маданий тадқиқотлар мактаблари, Минтақавий савдо маркази, MMAJ Халқаро тадқиқотлар академияси, «Тиллотомы» жамғармаси вакиллари иштирок этади.
Ўзбекистондан Марказий Осиё халқаро институти, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Минтақалараро ва стратегик тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил маркази, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Тараққиёт стратегияси маркази, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент Давлат шарқшунослик университети, шунингдек, «Билимлар карвони» нодавлат ташкилоти вакиллари қатнашади.
Икки томонлама ҳамкорлик кун тартибидаги энг долзарб масалалар, жумладан, сиёсат, иқтисодиёт, инвестиция, транспорт, экология ва маданият соҳаларига доир масалаларни муҳокама қилиш ушбу форум дастуридан ўрин олган.
Тошкент ва Деҳлининг халқаро майдондаги, жумладан, кўп томонлама ташкилотлар - БМТ, ШҲТ, шунингдек, «Ҳиндистон+Марказий Осиё» форматидаги ўзаро ҳамкорлигига ҳам эътибор қаратилади.
«Дунё» АА