Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон ва Қатар ҳукуматлари ўртасида Ҳаво қатнови тўғрисидаги битим имзоланди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон ва Қатар ҳукуматлари ўртасида Ҳаво қатнови тўғрисидаги битим имзоланди

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида Қатар Бош вазирининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Жосим Ол Сонийнинг мамлакатимизга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Қатар ҳукуматлари ўртасида Ҳаво қатнови тўғрисидаги битим имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Битим Ўзбекистон номидан ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Қатар номидан ушбу давлат Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Жосим Ол Соний томонидан имзоланди

Битим ҳаво қатновини ташкил этиш, авиакорхоналарни тайинлаш, уларга парвозларни амалга ошириш ҳуқуқини бериш, белгиланадиган манзилларни аниқлаш, сертификат ва лицензияларни тан олиш, икки давлатда тайинланган авиакорхоналарнинг ваколатхоналари фаолиятини тартибга солиш каби масалаларни назарда тутади.

Ҳужжат қоидаларига кўра, ҳар бир томоннинг белгиланган авиа ташкилотлари иккинчи давлат ҳудудида келишилган манзилларда қўнишни амалга ошириш ва уларнинг ҳудудларидан қўнмасдан учиб ўтиш учун тегишли ҳуқуқлардан фойдаланади.

Битимда Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги ҳаво қатновларини ривожлантириш мақсадида авиаташкилотларга доимий қатновларни амалга оширишни таъминловчи ва божхона йиғимлари, солиқ ва бошқа тўловлардан озод этувчи имтиёзлар ўзаро асосда тақдим этилиши назарда тутилган.

Бундан ташқари, ҳужжатда авиация соҳасидаги хавфсизлик ва икки мамлакат авиация ташкилотлари ўртасида юзага келиши мумкин бўлган баҳсларни ҳал этиш меъёрлари ҳамда ўзаро ҳамкорлик қилишнинг бошқа шартлари белгилаб қўйилган.

Ҳужжат икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга ижобий туртки беради, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш учун янги истиқболларни очади ва ўзаро манфаатли авиаташувлар бозорини шакллантиришга кўмаклашади.

Эслатиб ўтамиз, Қатар Бош вазирининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Жосим Ол Соний бошчилигидаги делегация Тошкентга ташрифи доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашди.

Унда Қатар ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари хусусида фикр алмашилди. Икки томонлама ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Маълумот учун, жорий йилнинг 6-7 апрель кунлари Тошкентда Ўзбекистон ва Қатарнинг фуқаро авиацияси соҳасидаги ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш мақсадида икки давлат авиация маъмуриятлари вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтган эди.

Мазкур музокараларда Қатар фуқаро авиацияси бошқармаси, Ўзбекистон транспорт вазирлиги, «Ўзавиация» агентлиги ҳамда томонларнинг тайинланган авиакомпаниялари - «Uzbekistan Airways» АЖ ва «Qatar Airways» авиакомпанияси вакиллари иштирок этганди.

Ўшанда Ўзбекистон ва Қатар ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатновларини йўлга қўйиш, ҳаво қатнови тўғрисидаги икки томонлама ҳукуматлараро битим лойиҳаси бўйича ишларни якунига етказиш, «Uzbekistan Airways» ва «Qatar Airways» авиакомпаниялари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинган эди.

«Дунё» АА