Ўзбекистон ва Қатар Бош вазирлирининг ўринбосарлари Тошкентда кўп қиррали ҳамкорликни фаоллаштириш йўлларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Қатар Бош вазирининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, учрашув кун тартиби доирасида икки томонлама ҳамкорликнинг асосий масалалари ва икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар соҳалардаги муносабатларни чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар жорий йилнинг февраль ойида Доха шаҳрида Ўзбекистон ва Қатар ташқи ишлар идоралари ўртасида ўтказилган икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувлар якунларига юқори баҳо бердилар ҳамда ҳукуматлараро мулоқотни фаол давом эттириш муҳимлигини таъкидладилар. Аввалги икки томонлама учрашув ва тадбирларда эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этишга қаратилган “Йўл харитаси”нинг амалга оширилиши ҳамда бу борадаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Энергетика, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва кимё саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, транспорт ва туризм каби йўналишларда инвестиция соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг улкан имкониятлари қайд этилди. Уларни рўёбга чиқариш учун яқин орада томонлар ўзбек ва қатарлик тадбиркорлари орасидан бўлажак шерикларни жалб қилиш бўйича иш олиб боради. Томонлар, шунингдек, Қатар компанияларининг энергетика, нефть-газ, кимё ва нефть-кимё соҳаларидаги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш имкониятларини алоҳида таъкидлади.
Инвестиция соҳасидаги шерикликни чуқурлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ва Қатар Давлати ўртасида Инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим бўйича музокараларни жадаллаштириш борасида келишувга эришилди.
Ўзаро савдо соҳасида ишга солинмаган улкан салоҳият мавжудлиги қайд этилди. Савдо айланмасини ошириш имкониятларини биргаликда ўрганиш, мавжуд савдо тўсиқларини бартараф этиш ва учинчи мамлакатлардан келаётган импорт ўрнини босиш бўйича таклифлар тайёрлаш юзасидан келишувга эришилди.
Томонлар транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликка тўхталиб, Қатарнинг “Мозори-Шариф – Кобул – Пешавор темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга оширишдаги иштирокининг истиқболларини кўриб чиқдилар ва бу йўналишда навбатдаги тадбирларни белгилаб олди.
Шу билан бирга, банк-молия соҳасида ҳам шерикликни ривожлантириш бўйича келишувга эришилди. Қатар томони Ўзбекистонда исломий банкинг меҳанизмларини жорий этиш учун қатор Қатар банкларини жалб этишда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Хива ва бошқа йирик туристик шаҳарларида замонавий меҳмонхона мажмуаларини қуришни назарда тутган ҳолда, туризм соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида томонлар икки мамлакатнинг тегишли идоралари раҳбарларидан иборат қўшма ишчи гуруҳни тузишга келишиб олди.
Учрашув якунида томонлар жорий йилнинг иккинчи ярмида Доха шаҳрида Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши ҳамда Ўзбекистон – Қатар Ишбилармонлар Кенгашининг биринчи йиғилишини ўтказишга келишди.
Шунингдек, тадбир якунида эришилган келишувларни рўёбга чиқариш ва икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни изчил кенгайтириш бўйича навбатдаги тадбирлар белгилаб олинди.
“Дунё” АА