Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон ва Қирғиз Республикалари ўртасидаги маданий дўстлик алоқалари

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон ва Қирғиз Республикалари ўртасидаги маданий дўстлик алоқалари

АОКАда Ўзбекистон ва Қирғиз Республикалари ўртасидаги маданий дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган ишларга бағишланган брифинг ўтказилди.

Унда Маданият вазирлигининг ахборот хизмати раҳбари Сирожиддин Ўсаров мавзу бўйича батафсил маълумот берди.

Эътироф этилганидек, Ўзбекистон билан Қирғиз Республикалари қардош давлатлар бўлиб, азалдан икки халқни бой дўстона қадриятлар, тили ва дини, тарихи, урф-одат ва анъаналари, маданияти боғлаб туради.

Икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли ўзаро алоқаларимиз моҳиятан янгича шакл ва мазмун касб этмоқда. Aйниқса, кейинги йилларда бу борада мисли кўрилмаган ўзгаришлар юз берди. Халқларимиз манфаатлари йўлида икки томонлама муносабатлар, хусусан, маданий ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қирғиз Республикасининг маданият ва санъат соҳалари вакилларидан бир гуруҳига фахрий унвонлар бериш тўғрисида“ги фармонига кўра, “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти“ фахрий унвони билан Тўқтўғул Сатилганов номидаги Қирғиз миллий филармониясининг эстрада-симфоник оркестри бадиий раҳбари ва бош дирижори Нур Омурбаев ҳамда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист“ фахрий унвони билан Қирғиз Республикасидаги эркин ижодкор, комуз созандаси Дуйшенбек уулу Закирбек тақдирланди.

Қирғиз Республикаси Президентининг “Қирғиз Республикаси фахрий унвонларини бериш тўғрисида“ги фармонига кўра, “Қирғиз Республикаси халқ артисти“ фахрий унвони билан Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда “Қирғиз Республикасида хизмат кўрсатган артист“ фахрий унвони билан Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти “Aнъанавий мақом ижрочилиги” кафедраси катта ўқитувчиси Фарангиз Маҳмудова тақдирланган эди.

13 декабрь куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбековни қабул қилди. Қирғиз ва Ўзбекистон Республикалари ўртасидаги маданий дўстлик ришталарини мустаҳкамлашдаги меҳнатлари учун Ўзбекистон маданият вазири О.Назарбековга “Қирғиз Республикаси халқ артисти” унвонини топширди.

Учрашув давомида “Халқларимизни кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари бирлаштириб туради. 1992 йилда дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён икки томонлама алоқалар янги босқичга кўтарилди ва бу ҳамкорликни мустаҳкамлашда маданият муҳим ўрин тутади”, деди Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров.

Шунингдек, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Тошкент ва Бухоро шаҳарларида Қирғиз Республикасининг Ўзбекистондаги маданият кунлари ўтказилганини, унда қирғиз-ўзбек дўстлигига бағишланган гала-концерт, кўргазмалар, кинофильмлар намойиш этилганини эслаб, 2025 йилда Қирғиз Республикасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон маданияти кунлари икки халқнинг янада яқинлашишида муҳим воқеа бўлишига ишонч билдирди.

15 декабрь куни Тўқтўғул Сатилганов номидаги Қирғиз миллий филармониясида ўзбек ва қирғиз санъат усталари иштирокида “Қирғиз-ўзбек дўстлиги” мусиқий кечаси бўлиб ўтди.

Унда Қирғиз Республикаси ҳукумати вакиллари, Қирғиз ва Ўзбекистоннинг маданий ва ишбилармонлик доиралари вакиллари, дипломатлар ва санъат намоёндалари иштирок этди.

2017-2024 йиллар давомида маданият ва санъат соҳасида кўплаб лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилди.

Икки давлатнинг чегарадош вилоятларида эстрада санъаткорларининг концертлари мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Ҳар икки давлатнинг миллий байрамларида чегара ҳокимликлари вакиллари иштирокида катта тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.

Буларнинг бари икки давлат ўртасида ҳамкорлик ва яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ҳамда тенг ҳуқуқлиликка асосланган дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.