Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлиги муҳокама қилинди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов қирғизистонлик ҳамкасби Жээнбек Кулубаев билан учрашди.
Икки давлат ташқи ишлар идоралари раҳбарлари Ўзбекистон ва Қирғизистон президентларининг келишувларини амалга оширишдаги муваффақиятларга алоҳида эътибор қаратди. Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилди. Шунингдек, халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Бундан ташқари, жорий йилда режалаштирилган қўшма тадбирлар доирасида белгиланган қўшма режа ва лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Саммит учрашувларига тайёргарлик кўриш бўйича қўшма “Йўл харитаси” имзоланди.
Кутилаётган тадбирлар аввал эришилган келишувларни мустаҳкамлаши ҳамда Ўзбекистон-Қирғизистон ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.
Томонлар ихтисослашган халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро ҳамкорлик ва мувофиқлаштиришни кучайтириш муҳимлигини алоҳида қайд этишди.
ЎзА