Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари аввал эришилган икки томонлама келишувлар ижросининг боришини муҳокама қилдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви доирасида Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан музокара ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати маълум қилишича, Ўзбекистон Президенти Садир Жапаровни илк бор Маслаҳат учрашувида иштирок этаётгани билан чин дилдан қутлади ва бу кўп томонлама мулоқот майдони минтақамиз фаровонлиги йўлида мамлакатларимиз саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга хизмат қилишини таъкидлади.
Учрашувда, аввало, жорий йил 11-12 март кунлари Қирғизистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувлар ижросининг бориши батафсил муҳокама қилинди.
Йил бошидан буён товар айирбошлаш ҳажми қарийб 10 фоизга ўсиб, 425 миллион доллардан ошгани мамнуният билан қайд этилди. Иқтисодиётнинг устувор йўналишларида, хусусан саноат, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, машинасозлик ва бошқа тармоқларда кўшма лойиҳаларни амалга ошириш бошлаб юборилган. Фаол маданий-гуманитар ва ҳудудлараро алмашинув олиб борилмоқда.
Энергетика соҳасидаги ҳамкорлик, хусусан, Қамбарота-1 гидроэлектр станциясини биргаликда қуриш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари «Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой» темир йўли стратегик аҳамиятга эга экани, уни қуриш бўйича музокараларни жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлади.
Қирғизистон Президенти Ўзбекистоннинг минтақада самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги амалий саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди. Давлатимиз раҳбарининг Марказий ва Жанубий Осиё ҳамкорлигини ривожлантириш борасидаги ташаббуслари минтақамизнинг қардош халқлари манфаатларига хизмат қилишини таъкидлади.
Барча соҳалардаги алоқаларни изчил ривожлантириш учун олий ва юқори даражадаги мулоқотни мунтазам давом эттиришга келишиб олинди.
Учрашувда минтақавий ва халқаро аҳамиятига молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
UzA