Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари Истанбулда музокаралар ўтказдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президент Шавкат Мирзиёев бугун тонгда Истанбул шаҳрида ўтаётган Туркий кенгаш саммити доирасида ўзига ажратилган қароргоҳда Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, давлат етакчиларининг жорий йил март ойида Тошкентда ўтган учрашуви чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик барқарор суръат билан ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
Товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажмлари ортмоқда, авиақатновлар кўпаймоқда. Машинасозлик, электротехника, энергетика, қишлоқ хўжалиги, логистика ва бошқа тармоқларда, шу жумладан янгидан ташкил этилган Қўшма инвестиция жамғармаси ресурсларини жалб қилган ҳолда истиқболли кооперация лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.
Маданий алмашинувлар кенгаймоқда, муҳим гуманитар дастурлар амалга оширилмоқда.
«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлини қуриш лойиҳасини жадал илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, минтақавий ҳамкорлик, шу жумладан Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши доирасидаги шерикликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
«Дунё» АА