Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари Тошкентда ўтказилган учрашув якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Тошкент шаҳрига амалий ташриф билан келган Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация, сув хўжалиги ва маданий-гуманитар соҳаларда Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Вазирлар кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқалар, шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибини муҳокама қилди. Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг ижобий суръатини сақлаб қолишдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор экани маълум қилинди.
Томонлар, шунингдек, коронавирус тарқалишига қарши курашиш ва пандемиянинг Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатларга таъсирини минималлаштириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар тўғрисида фикр алмашди.
ТИВ раҳбарлари икки томонлама тадбирларни давом эттириш, шу жумладан, Ўзбекистон-Қирғизистон Ҳукуматлараро комиссиясининг ва икки мамлакат чегараолди вилоятлари ҳокимлари (ваколатли вакиллари) Кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш муҳимлигини таъкидлади.
Олий ва юқори даражадаги муқаддам эришилган келишувларга содиқлик тасдиқланди. Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги қайд этилди.
Учрашув якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилинди.
/«Дунё» АА/.