Ўзбекистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари томонларнинг фаол мулоқотни давом эттиришга тайёр эканини тасдиқлади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов кеча ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 26-йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларининг турли жиҳатлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга бўлажак давлат ташрифига тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳаларда фаол мулоқотни давом эттиришга тайёр экани тасдиқланди.
«Дунё» АА