Ўзбекистон ва Қозоғистон иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Остона шаҳрида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ва Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари – савдо ва интеграция вазири Серик Жумангарин Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг жорий йил 21-22 декабрь кунлари Тошкентга буюрган ташрифи давомида имзоланган инвестиция битимлари ва савдо шартномаларини амалга оширишга қаратилган «Йўл харитаси» юзасидан келишиб олдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, ҳужжат энергетика, транспорт, электротехника ва кимё саноати, инфратузилмавий қурилиш, машинасозлик, фармацевтика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида инвестициявий ва савдо ҳамкорлиги бўйича 37 та тадбирни ўз ичига олади.
«Йўл харитаси» қуйидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ қадамларни назарда тутади:
Навоий ва Тошкент вилоятларида фосфорли ва комплекс минерал ўғитлар ишлаб чиқариш («Казфосфат» МЧЖ ва «Ўзкимёсаноат» АК ҳамкорлигида);
Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида қурилаётган умумий қуввати 2 ГВт гача бўлган учта янги кўмир билан ишлайдиган иссиқлик электр станцияларининг ёқилғи эҳтиёжларини узоқ муддатли (камида 10 йил) Шубаркўл конидаги кўмир билан таъминлаш;
«BI Group» компанияси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида уй-жой, ижтимоий ва тижорат инфратузилмасини қуриш;
«Аллюр компаниялар гуруҳи» АЖ иштирокида Қозоғистонда Чевролет Оних автомобилларини ишлаб чиқариш;
Қарағанда вилоятида «Артел» маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқариш;
Чимкент шаҳрида керамик плиткалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
эрта картошка, гўшт ва гўшт маҳсулотлари ҳамда мева-сабзавотларни етказиб бериш.
«Дунё» АА