Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Амалий ҳамкорликни илгари суриш, энг аввало, икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, машинасозлик, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, фармацевтика, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати, бошқа устувор йўналишларда узоқ муддатли кооперация лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш муҳим экани қайд этилди.
Икки мамлакат ҳукуматлари томонидан ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги йўналишлари ва аниқ дастурлари ишлаб чиқилиши юзасидан келишувга эришилди.
Давлат раҳбарлари бўлажак олий даражадаги учрашувлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.
“Дунё” АА