Ўзбекистон ва Қозоғистон Сенати раислари Санкт-Петербургда бўлиб ўтган учрашувда парламентлараро ҳамкорликка оид янги "йўл харитаси"ни ишлаб чиқишга келишиб олдилар
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси Кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Санкт-Петербург шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева кеча Қозоғистон Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, кейинги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатлар икки давлат етакчиларининг очиқ, ўзаро ишончга асосланган мулоқоти ва қатъий сиёсий иродаси туфайли дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасида ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Мулоқот чоғида парламентлараро алоқаларни амалий мазмун билан янада бойитиш масалалари томонлар эътибор марказида бўлди. Ўзбекистон ва Қозоғистон Сенатлари ўртасидаги парламентлараро Комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш ва ҳамкорликка оид янги "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Дўст мамлакатлар ва қардош халқлар ўртасидаги ҳамкорлик бундан буён ҳам ўзаро ҳурмат ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш тамойилларига асосланган ҳолда конструктив тарзда ривожланишига умид билдирилди.