Ўзбекистон ва Қозоғистон ТИВ раҳбарлари Тошкентдаги учрашув чоғида икки томонлама муносабатларни янада фаоллаштириш истиқболларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов кеча Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА
ТИВ маълумотига кўра, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларининг турли жиҳатлари юзасидан фикр алмашди.
Икки ва кўп томонлама кун тартибининг долзарб масалалари бўйича фаол мулоқотни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Музокарада ИҲТ доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
“Дунё” АА