Ўзбекистон ва Ҳиндистон дипломатик ходимлар малакасини ошириш бўйича ҳамкорликни янада фаоллаштиради
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) ҳузуридаги Дипломатик академия директори ўринбосари Абдусамад Ҳайдаров Деҳли шаҳрида Сушма Свараж номидаги Ҳиндистон Ташқи хизмат институти (Sushma Swaraj Institute of Foreign Service - SSIFS) декани ўринбосари Мриду Паван Дас билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот чоғида икки таълим муассасаси ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.
2022 йилда ЖИДУ ҳузурида ташкил этилган Дипломатик академия ҳақида маълумот тақдим қилинди. Хусусан, дипломат ходимлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизими, бу йўналишда амалга оширилаётган халқаро ҳамкорлик тўғрисида тўхталиб ўтилди. Ҳиндистон Ташқи хизмат институти билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича меморандум имзолаш таклифи билдирилди.
Мриду Паван Дас, ўз навбатида, Ҳиндистон Ташқи хизмат институти фаолияти ҳақида сўзлаб берди. Муассаса ушбу мамлакат ташқи хизмат мутахассисларини қайта тайёрлаш билан бир қаторда хорижлик дипломатлар учун тренинглар, қисқа муддатли курслар ҳам ўтказиши маълум қилинди.
Ҳиндистон вакиллари ЖИДУ ҳузуридаги Дипломатик академия билан ҳамкорлик қилишга тайёрлиги қайд этди.
SSIFS Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида 1986 йилда ташкил этилган. Муассасанинг асосий вазифаси дипломатик хизмат вакилларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳисобланади.
Шу пайтгача ушбу институт билан ҳамкорлик доирасида ўзбекистонлик 70 нафарга яқин дипломат кадрлар Деҳлида малака оширган. ЖИДУ ва институт ўртасида 2003 йил ноябрь ойида ҳамкорлик меморандуми имзоланган. ЖИДУ ҳузуридаги Дипломатик академия билан қабул қилинадиган ҳужжат дипломатик ходимлар малакасини ошириш борасидаги икки томонлама ҳамкорликни янги даражага олиб чиқади.
ДЕҲЛИ, 13 апрель. /“Дунё” АА/.