Ўзбекистон ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари турли даражаларда бўлиб ўтадиган учрашувлар жадвалини ва ўзаро муносабатларни ривожлантиришнинг бошқа масалаларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Москвага амалий ташрифи доирасида бугун Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраҳманям Жайшанкар билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Музокаралар чоғида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни бугунги ҳолати ва уни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилди.
Вазирлар турли даражаларда бўлиб ўтадиган учрашувлар жадвалини кўриб чиқди. Хусусан, биргаликдаги тадбирлар кун тартибини ҳар томонлама ва сифатли шакллантириш учун икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида видеоконференция шаклида навбатдаги сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказиш таклиф қилинди.
Амалий музокараларни давом эттириш, ҳамкорликнинг янги йўналишлари, шу жумладан минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш соҳасида биргаликдаги ишларни белгилаб олиш орқали Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашнинг алоҳида аҳамияти қайд этилди.
Савдо-иқтисодий соҳадаги амалий ҳамкорликнинг, шунингдек, инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларни биргаликда амалга оширишнинг устувор аҳамияти таъкидланди.
Ташқи ишлар вазирлари икки мамлакат ҳукуматлари томонидан коронавирус пандемияси келтириб чиқарган глобал инқироз оқибатларини юмшатиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида фикр алмашди.
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
"Дунё" АА