Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорликнинг янги қирраларини белгилаб олади

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорликнинг янги қирраларини белгилаб олади

15-17 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи кутилмоқда. Тошкентнинг Вашингтон билан сиёсий мулоқоти ҳақида нималарни билмоқ лозим, икки мамлакат етакчиларининг навбатдаги учрашуви қандай истиқболларни очади – ушбу мақола ана шу мавзуга бағишланган.

Қўшма Штатлар Ўзбекистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олган, 1992 йил 19 февралда эса мамлакатларимиз ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилган. Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон – Америка муносабатлари ўзининг мажмуавийлиги, узоқ муддатли ва кўп қирралиги билан ажралиб турди. Сиёсий мулоқот халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган, ўзаро ҳурмат ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш тамойилларига асосланган.

100 дан зиёд ҳужжатлардан иборат иборат бўлган эътиборга молик шартнома-ҳуқуқ замини кўп қиррали ҳамкорликни амалий жиҳатдан ҳаётга тадбиқ этишга кўмаклашмоқда. 2002 йилда имзоланган Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида Стратегик шериклик ва ҳамкорлик асослари тўғрисидаги Декларация икки томонлама муносабатларда белгиловчи ўрин тутмоқда.

Сўнгги икки йил алоқалар фаоллашувида мисли кўрилмаган давр бўлиб қолди. Икки давлат раҳбарлари – Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трампнинг очиқлик, барча йўналишлардаги алоқаларни кучайтириш, уларни аниқ-равшан мазмун билан тўлдиришни намоён этган сиёсий иродаси туфайли ўзаро ишончнинг юқори даражасига эришилди.

Биргина 2017 йилнинг ўзида Ўзбекистон ва АҚШ етакчилари икки маротаба - Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган Араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммити ҳамда сентябрь ойида Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси доирасида учрашдилар. Шунингдек, давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш юзасидан қатъий интилишни намоён этганлари ҳолда муҳим аҳамиятга эга бўлган воқеалар муносабати билан телефон орқали мулоқотда бўлдилар ҳамда ўзаро табрикномалар алмашдилар.

Ҳамкорликка тизимли мазмун бағишлаш ҳамда эришилган келишувларни амалий жиҳатдан ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида Ўзбекистонда Қўшма Штатлар билан ўзаро манфаат касб этадиган барча соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича кенг қамровли “Йўл харитаси” амалга оширилмоқда.

Америка ҳукуматининг энг муҳим идоралари вакилларидан иборат турли даражалардаги делегациялар мунтазам равишда Ўзбекистонга келади. Ҳар йили ўтказиладиган сиёсий маслаҳатлашувлар доирасида ўзаро ҳамкорлик изчил ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Бундай маслаҳатлашувлар ҳамкорликнинг долзарб масалалари бўйича амалий механизм бўлиб қолди.

Икки мамлакатнинг қонунчилик органлари ўртасида ҳам самарали алоқалар йўлга қўйилган. Масалан, ўтган йили Ўзбекистон Олий Мажлиси делегациясининг Америка Қўшма Штатларига ташрифи ташкил этилди, АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг аъзоси Трент Келли бошчилигидаги Америка конгрессменлари гуруҳи республикамизга келди.

Ўзбекистонда давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида бошланган кенг қамровли ислоҳотлар яна бир ўзаро яқинлаштирувчи омиллардан бўлди. Америка ижтимоий-сиёсий доиралари мамлакатимизда олиб борилаётган ўзгаришларни катта қизиқиш билан кузатиб боришмоқда ва қўллаб-қувватлашмоқда. Вашингтоннинг бу борадаги нуқтаи назари турли минбарлардан бир неча маротаба баён этилди. Шу ўринда Давлат котиби ёрдамчисининг инсон ҳуқуқлари, демократия ва меҳнат масалалари бўйича ўринбосари Рэнди Берри бошчилигидаги делегация яқинда республикамизда бўлиб, ислоҳотларнинг бориши ва уларнинг натижалари тўғрисидаги батафсил маълумотлар билан танишганини эслатиб ўтиш ҳам мақсадга мувофиқдир.

Экспертларнинг қайд этишларича, Марказий Осиёнинг юрагида жойлашган Ўзбекистон кўпгина соҳалардаги улкан салоҳияти билан Қўшма Штатларнинг минтақадаги сиёсатида объектив равишда ўта муҳим ўрин тутади. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қўшни мамлакатлар билан ўзаро муносабатларни ўзгартириш бўйича ташланган жиддий қадамлар Вашингтонда катта қизиқиш уйғотди. Америка бошқарув доиралари Марказий Осиёда мутлақо бошқача сиёсий муҳитни шакллантиришга имкон берган расмий Тошкентнинг янги ташқи сиёсий йўлини тўла қўллаб-қувватлашини баён этдилар.

Масалан, 2017 йил декабрида давлатимиз раҳбари ва Президент Дональд Трамп ўртасида бўлиб ўтган телефон орқали мулоқот чоғида АҚШ Президенти Ўзбекистоннинг минтақа мамлакатлари билан яхши қўшнилик муносабатларини ривожлантириш ва кооперацияни фаоллаштиришга қаратилган, Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган очиқ ва конструктив ташқи сиёсатини олқишлади.

Томонлар 2015 йил ноябрида Марказий Осиёнинг беш давлати ва АҚШ ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарларининг Самарқандда бўлиб ўтган учрашувида асос солинган “АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари” (С5+1) форматидаги мулоқотни қўллаб-қувватлайди. Ҳозирги пайтга қадар ушбу механизм доирасида аллақачон беш маротаба учрашув ўтказилди, унинг охиргиси жорий йилнинг январида Нью-Йоркда бўлиб ўтди.

Вашингтоннинг Афғонистондаги ҳозирги стратегияси ҳам Америка сиёсатида Ўзбекистон йўналишининг аҳамиятини оширишга хизмат қилмоқда. Афғонистонга хавф-хатар манбаси эмас, балки узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли минтақавий ҳамкорлик учун имконият сифатида қараётган Ўзбекистоннинг янги ёндошувини Қўшма Штатларда олқишлашди.

Шу боисдан ҳам Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясини ўтказиш тўғрисидаги ташаббуси Оқ уйда якдиллик билан қўллаб-қувватлангани ажабланарли эмас. Президент Дональд Трамп мамлакатимиз раҳбарига йўллаган мактубида Ўзбекистон Президентининг минтақавий ёндашувга доир ташаббусини қўллаб-қувватлаши, бу эса ўз навбатида вазиятни тинч музокаралар йўли билан ҳал қилиш учун шароит яратиши, иқтисодий, жумладан, Афғонистон билан савдо алоқаларини ривожлантиришини қайд этди.

“Минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларингиз катта муваффақиятлар келтирди. Ўтган йили ноябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган конференция бутун Марказий Осиё бўйлаб истиқболли ҳамкорлик муҳитини яратди, декабрь ойидаги Президент Ашраф Ғани билан учрашувингиз эса мустаҳкам ҳамкорлик ва тараққиётга замин ҳозирлаб берди”, дейилади АҚШ маъмурияти раҳбарининг мактубида.

Тошкент форумида АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэннон бошчилигидаги мўътабар делегация иштирок этди. Давлат котиби ўринбосари ўз чиқишида мазкур конференция ўз вақтида ўтказилаётгани ва бу тадбир долзарб аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Бироз кейинроқ эса маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларига берган интервьюсида дипломат “Кобулдаги мулоқот Тошкентга кўчди ва халқаро мақом касб этди”, дея баёнот берди.

Умуман олганда, Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трампнинг Вашингтонда бўлажак учрашуви Ўзбекистон ва Қўшма Штатларнинг яқин йилларга мўлжалланган муносабатларидаги устуворликларни белгилаш билан бирга икки томонлама ҳамда кун тартибидаги халқаро ҳамиятга молик масалалар юзасидан “соат милларини тўғрилаб олиш” имконини беради. Экспертларнинг баҳо беришларича, ушбу ташрифнинг натижалари Ўзбекистон – Америка стратегик мулоқотини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишга имконият яратиши баробарида улар ҳар икки мамлакат манфаатларига ҳамда XXI асрнинг бугунги халқаро муносабатлари реалликларига тўла жавоб беради. Шунингдек, бу вазифа яқинда мамлакатимиз Президентининг Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ўрта муддатли истиқболда асосий хорижий шериклар билан ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантиришдаги устувор йўналишларга ҳамоҳангдир.

“Жаҳон” АА