Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон ва АҚШ қонун чиқарувчилари гендер тенглигини таъминлаш, хотин-қизларнинг жамоат ва давлат ҳаётидаги ролини кучайтириш масалаларини муҳокама қилди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон ва АҚШ қонун чиқарувчилари гендер тенглигини таъминлаш, хотин-қизларнинг жамоат ва давлат ҳаётидаги ролини кучайтириш масалаларини муҳокама қилди

Кеча Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация ва АҚШ Конгрессининг Хотин-қизлар масалалари бўйича қўмитаси (“Аёллар бўйича кокус”) аъзолари ўртасида онлайн-мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси маълум қилишича, тадбирдан кўзланган мақсад АҚШ вакилларини мамлакатимизда гендер тенглигини таъминлаш, аёлларнинг жамоат ва давлат ҳаётидаги ролини кучайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида хабардор қилиш, шунингдек, икки мамлакат қонун чиқарувчиларининг гендер масалалари бўйича ўзаро алоқаларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Тадбирда Конгресснинг Хотин-қизлар масалалари бўйича қўмитаси аъзолари, конгрессменлар Женнифер Гонсалес Колон (Пуэрто-Рико), Шейла Жэксон Ли (Техас), Илхан Омар (Миннесота), Лоис Жейн Франкель (Флорида) ва Эдди Бернис Жонсон (Техас штати) иштирок этди. Бундан ташқари, анжуманда «Очиқ дунё» маркази (ҳар йили ўзбекистонлик парламент аъзоларининг АҚШга ташрифларини ташкил қилади) ва Конгресс кутубхонаси ҳузуридаги Тадқиқот хизмати вакиллари ҳам қатнашди.

Танзила Норбоева тадбирни очар экан, давлатимиз раҳбари раҳнамолигида амалга оширилаётган аёлларнинг ролини кучайтириш ва аҳамиятини оширишга қаратилган ислоҳотлар, уларнинг давлат бошқарувининг барча бўғинларида қарорлар қабул қилиш жараёнидаги иштироки тўғрисида батафсил маълумот берди.

Ўзбекистон аёллари орасида 30 га яқин парламент аъзоси, шунингдек, маҳаллий ҳокимият органларининг 10 дан ортиқ раҳбари борлиги қайд этилди. Бугун мамлакатимизда аёллар салоҳиятини тўла рўёбга чиқариш учун барча шароитлар яратилгани, ҳар қандай камситувчи унсурларга йўл қўйилмаётгани, уларнинг сифатли таълим олишига, иш билан таъминланишига эътибор кучайтирилгани, аёллар тадбиркорлиги учун зарур имтиёзлар берилаётгани таъкидланди.

Бундан ташқари, аёллар манфаатларига тааллуқли халқаро меъёрларга асосланган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан, аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонунларни қабул қилиш, шунингдек, 2030 йилгача гендер тенглигига эришиш стратегияси тўғрисида хабар берилди.

Суҳбат давомида конгрессменлар, шунингдек, Американинг «Аёлларнинг ривожланиши ва фаровонлиги учун глобал ташаббус» (W-GDP) дастури ҳомийлигида Ўзбекистон, Афғонистон ва АҚШ етакчи тадбиркор аёлларининг уч томонлама бизнес-форумини йўлга қўйиш режалаштирилгани тўғрисида ҳам маълумот берилди. Бу аёлларнинг ишбилармонлик фаоллигини оширишга ва уларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга ёрдам беради.

Республикачи конгрессмен, Пуэрто-Рикодан Конгрессга сайланган биринчи аёл Женнифер Гонсалес Колон 2018 йилда Конгресс делегацияси таркибида Ўзбекистонга қилган сермазмун сафарини эсга олди. У Ўзбекистон Президентига АҚШ делегациясини самимий қабул қилгани, шунингдек, мамлакатда аёлларнинг ролини кучайтиришга қўшаётган салмоқли ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.

У сўнгги йилларда Ўзбекистон минтақавий етакчига айлангани, республикада гендер тенглигини ҳимоя қилиш соҳасида сезиларли ўзгаришлар юз берганини таъкидлади. Мамлакатда минтақадаги хотин-қизларнинг 44 фоиздан кўпроғи истиқомат қилади ва Ўзбекистон уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш бўйича тизимли ишларни амалга оширмоқда.

Конгресс аъзоси Ўзбекистон раҳбарияти томонидан ушбу йўналишда кўрилаётган тизимли чора-тадбирлар, жумладан, аёлларни раҳбарлик лавозимларига тайинлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш самарадорлигига эътибор қаратди. Шу муносабат билан конгрессмен Давлат департаменти билан W-GDP дастури доирасида самарали ҳамкорликни давом эттириш муҳимлигини қайд этди.

АҚШ хотин-қизлар ваколатларини янада кенгайтириш, шу жумладан, республика парламентидаги фаолиятига ёрдам беришга тайёрлиги маълум қилинди. Женнифер Гонсалес Колоннинг фикрига кўра, «Олий Мажлис Сенати Раисининг вазифалари доирасига гендер тенглиги масалалари киритилгани тўғри қарор ҳисобланади».

Женнифер Гонсалес Колон конгрессменлар Трент Келли ва Донг Бекон томонидан Конгрессга Жексон-Вэник тузатишини Ўзбекистонга нисбатан қўлланишини бекор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этилганини қўллаб-қувватлашини билдирди. Қонун чиқарувчи, шунингдек, Конгресснинг навбатдаги тингловларида ушбу ташаббус ижобий кўриб чиқилиши учун ҳар икки палатадан бошқа конгрессменларни жалб қилишини маълум қилди.

Техасдан Конгрессга сайланган Шейла Жексон Ли Ўзбекистон аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш борасида сезиларли ютуқларга эришаётганини қайд этди.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон жамият ва мамлакат ҳаётида аёлларнинг роли ўсиши учун муҳим бўлган гендер бўйича камситишларнинг олдини олишга қаратилган қонунчиликни илгари суриш бўйича катта ютуқларга эришди. Қонун чиқарувчи Ўзбекистон Президентининг аёлларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлашга қаратилган тизимли чора-тадбирларни янада кучайтириш бўйича саъй-ҳаракатларини олқишлади.

Конгресс аъзоси Лоис Жейн Франкель хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашдаги муҳим ютуқларни эътироф этиб, Ўзбекистонда аёлларнинг мавқеини юксалтириш, уларга нисбатан зўравонлик ва бошқа тазйиқларнинг олдини олиш, соғлиқни сақлаш ва таълим олиш имкониятларини таъминлаш бўйича ҳаракатларни давом эттириш зарурлигини таъкидлади. Қонун чиқарувчи ушбу соҳаларда ўзбекистонлик парламент аъзолари билан яқин ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

АҚШ Конгрессидаги икки мусулмон аёллардан бири Илхан Омар «Ўзбекистон ҳозирда янгиланиш жараёнининг муҳим босқичини бошдан кечирмоқда, мамлакатда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди ва инсон ҳуқуқлари соҳасида салмоқли ютуқларга эришилди», деди.

У Ўзбекистоннинг эътиқод эркинлигини таъминлаш борасидаги ютуқларини алоҳида таъкидлади. «Диний эркинлик - инсон ҳуқуқларининг асосидир. Бу жамиятнинг очиқ ва эркин бўлишига имкон берадиган асос ва биз Ўзбекистон томонидан бу борада олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни юксак қадрлаймиз», - деб қайд этди Илхан Омар.

«Дунё» АА