Ўзбекистон ва АҚШ стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, инвестициявий ҳамкорлик ва ўзаро савдони кенгайтиришга содиқлигини тасдиқлади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Вашингтонга ташриф буюрди ва АҚШдаги ҳукумат расмийлари ҳамда етакчи америка компаниялари вакиллари ҳамда раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) маълумотига кўра, хусусан АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Дональд Лу, АҚШ савдо вазирининг ўринбосари Алан Эстевес, АҚШ савдо вакили ўринбосари Сара Бянки, АҚШ-Ўзбекистон Савдо палатаси раиси Керолин Лемм ва бошқа расмийлар билан музокаралар бўлиб ўтди.
АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Доналд Лу билан учрашув давомида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Америка томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни олқишлаб, йирик лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутган ҳолда ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканлигини эътироф этди.
Суҳбат чоғида савдо ва инвестициявий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати кўриб чиқилди. Бу йўналишларда томонлар муносабатларни кенгайтириш учун катта имкониятлар мавжудлигини таъкидлаб, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши жараёнининг тезлаштириш доирасида ҳамкорликни ривожлантиришга келишдилар.
АҚШ савдо вазири ўринбосари, Саноат ва хавфсизлик бюроси раҳбари Алан Эстевес билан суҳбат давомида, савдо оқимларини кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашинилди. Америка томони Ўзбекистоннинг ташқи савдо жараёнларининг самарадорлигини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. Самарали ҳамкорликни кенгайтириш ва ўзаро савдо ҳажмини кўпайтириш мақсадида қўшма ишчи гуруҳ шаклантириш, Ўзбекистондаги вазирликлар, идоралар, тижорат банклари вакиллари малакасини ошириш учун тренинглар ташкил этиш муҳимлиги айтиб ўтилди.
АҚШ савдо вакили ўринбосари Сара Бянки билан мулоқотда Ўзбекистон сармоявий жозибадорлигини мустаҳкамлаш, савдо тўсиқларини бартараф этиш ҳамда савдо операцияларини янада осонлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда Ўзбекистонда энергетика, машинасозлик, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва бошқа соҳаларда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган АҚШ компанияларининг муваффақиятли фаолияти алоҳида таъкидланди.
Ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича навбатдаги амалий тадбирларни белгилаш мақсадида бир қатор қўшимча учрашув ва музокаралар ўтказишга келишиб олинди.
Ташриф давомида Америка-Ўзбекистон Савдо палатаси аъзолари, америка йирик бизнес раҳбарлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбир иштирокчиларига мамлакатимизда инвестициявий муҳитни яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар, жорий этилаётган имтиёз ва преференсиялар, инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги қонунчиликни такомиллаштириш, шунингдек хусусийлаштириш жараёнларининг кенгайиши ва иқтисодиётдаги давлат улушининг қисқариши тўғрисида тақдимот ўтказилди.
АҚШ йирик бизнес вакиллари мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг юқори самарадорлигини таъкидлаб, қўшма технологик лойиҳаларни амалга ошириш учун икки мамлакатнинг йирик компаниялари ўртасида қатор соҳаларда тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлигига эътибор қаратдилар.
Ташриф якунлари бўйича томонлар стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, инвестициявий ҳамкорлик ва ўзаро савдони кенгайтиришга содиқлигини яна бир бор тасдиқладилар.
ТОШКЕНТ, 26 июнь. /«Дунё» АА/.