Ўзбекистон ва Афғонистон ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқотда долзарб икки томонлама кун тартибини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Афғонистон ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбат чоғида Афғонистон Ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифининг кун тартиби ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Мулуқот давомида энергетика ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Вазирлар Афғонистоннинг Балх вилоятида 20 август куни содир бўлган “Сўғдиёна транс” шўба корхонаси вакилларига қуролли ҳужум ҳодисасини муҳокама қилдилар.
Ҳаниф Атмар мамлакатнинг ваколатли органлари томонидан воқеа тафсилотлари синчковлик билан текширилаётганини ва унга алоқадар шахслар жавобгарликка тортилишини таъкидлади.
Ўзбекистон томони Афғонистонда фаолият юритаётган Ўзбекистон компаниялари ва корхоналари ходимлари учун хавфсизлик чоралари кучайтирилишини сўради.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Афғонистон кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
/«Дунё» АА/