Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон ва БАА Бош вазир ўринбосарлари мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва уни кейинчалик БААда сотиш бўйича лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш ташаббуси юзасидан келишиб олди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон ва БАА Бош вазир ўринбосарлари мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва уни кейинчалик БААда сотиш бўйича лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш ташаббуси юзасидан келишиб олди

Бугун Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари -

инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазирининг ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазири Шайх Мансур бин Зоид ал-Наҳайён билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматига кўра, учрашувда қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг бугунги ҳолати, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги шерикликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Энергетика, соғлиқни сақлаш ва инфратузилмани ривожлантириш соҳаларида кенг кўламли лойиҳаларни амалга оширишда эришилган ютуқлар ижобий баҳоланди. Шу билан бирга, томонлар қишлоқ хўжалиги, телекоммуникациялар, соғлиқни сақлаш, туризм, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва молиявий хизматлар соҳаларида янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали ҳамкорликни янада кенгайтириш учун катта имкониятлар мавжудлигини қайд этди.

Шунингдек, томонлар амалга оширилаётган лойиҳа ва ташаббусларни жорий этишни жадаллаштириш бўйича кейинги қадамларни белгиладилар ва ҳар бир йўналиш бўйича икки томонлама ҳамкорлик қилиш алгоритмларини келишиб олдилар.

"Abu-Dhabi Uzbek Investment" Ўзбекистон-Амирликлар инвестиция компанияси фаолияти ҳамда уни, хусусан, Ўзбекистон тижорат банклари орқали компания томонидан кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш дастурини молиялаштириш ҳажмларини ошириш эвазига кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Томонлар Ўзбекистонда давлат активлари ва давлат улушига эга корхоналарни хусусийлаштириш, жумладан, тижорат банкларини хусусийлаштиришга инвестиция киритиш дастурида иштирок этиш мақсадида Амирликлар инвесторларини жалб қилиш учун улкан салоҳият мавжудлигини эътироф этдилар.

Учрашув давомида Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва уни кейинчалик БААда сотиш бўйича лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш ташаббуси юзасидан келишиб олинди, бунинг учун стандартлаштириш ва сертификатлаш, лабораториялар ва логистика қувватларидан иборат тегишли инфратузилмани яратиш борасида амалий тадбирлар белгиланди.

Бундан ташқари, Амирликлар томони энергетика, банк иши, қишлоқ хўжалиги ва тоғ-кончилик соҳаларида қўшма инвестициявий лойиҳаларига устуворлик беришни таклиф қилди.

Учрашув якунида янги йўналишларда аниқ лойиҳалар устида пухта ишлаш учун алоҳида қўшма ишчи гуруҳлар тузиш бўйича келишувга эришилди.

/“Дунё” АА/.