Ўзбекистон ва БАА парламентлараро алоқаларни кучайтиради
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

25 январь куни Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)даги элчиси Бахтиёр Ибрагимов ва БАА Федерал Миллий Кенгаши (парламенти) спикери Сакр бин Гобаш Саид Гобаш ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.
Спикер Ўзбекистон Амирликларнинг стратегик ҳамкорларидан бири экани ва республика БАА раҳбарияти учун алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади.
Федерал Миллий Кенгаш БАА ҳукуматининг миллий манфаатларга асосланган икки томонлама муносабатларни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва, ўз навбатида, парламентлараро ҳамкорлик орқали ўзаро муносабатларни янада кучайтириш рьарафдори эканини маълум қилди.
С.Гобаш Ўзбекистоннинг икки мамлакат қонунчилик органлари ўртасида парламентлараро ҳамкорлик бўйича дўстлик гуруҳини тузиш, ҳамкорлик меморандумини имзолаш, шунингдек, 2021 йил давомида ҳар икки мамлакат парламент аъзоларининг ўзаро ташрифларини ташкил этишга доир ташаббусларини қўллаб-қувватлади.
Жорий йил февраль ойида видеомулоқат форматида парламентлараро ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-БАА дўстлик гуруҳининг биринчи йиғилишини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
/«Дунё» АА/.