Ўзбекистон ва БАА стратегик ҳамкорлик натижалари (+видео)
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённинг таклифига биноан расмий ташриф билан Абу-Даби шаҳрида бўлди.
14 январь куни давлатимиз раҳбари “Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги” халқаро саммитининг очилиши ҳамда барқарор ривожланиш соҳасида Шайх Зоид номидаги мукофотни топшириш маросимида иштирок этди.
Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги давомида бир қатор муҳим учрашувлар бўлиб ўтди ва уларда Ўзбекистон учун аҳамиятли муҳим ҳужжатлар имзоланди. Шу ва саммитдаги келишувларнинг юртимиз тараққиёти йўлидаги аҳамияти хусусида Тошкент давлат шарқшунослик университети доценти Шавкат Икромов билан суҳбатлашдик.
Ушбу саммитнинг ташкил этилиши ва унинг юртмиз учун аҳамиятли жиҳатлари нимада?
“Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги” – бу аллақачон халқаро майдонда ўзининг нуфузига, обрўсига эга бўлган таниқли платформалардан бирига айланган. 2008 йилдан бошлаб мазкур тадбир доимий равишда ташкил қилиб келинади ва ҳар йили мазкур саммитга алоҳида йўналиш ва мавзу киритилади.
Бу йилги мавзу “Яшил иқтисодиёт” ва инновацияларга бағишланган тадбир эди. Аввало шуни айтиш керакки БАА, хусусан Абу-Даби ёки Дубай, Шаржа бўладими, яъни амирлик таркибига кирувчи барчасида халқаро нуфузли тадбирларни ташкил қилиш ва мезбонлик қилиш, уларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш анъанаси яхши шаклланган. Шу орқали БАА халқаро муносабатларда ўзини ўрнига ва нуфузига эга.
Халқаро тинчликни, инновацияларни тарғиб қилиш, бутун дунё олимларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг лойиҳаларини амалга ошириш, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва стартап лойиҳаларини амалга оширишда БАА томонидан ташкил қилинадиган шу сингари саммитлар ҳар доим катта аҳамиятга эга бўлиб келган.
Жорий йилда Абду-Дабида бўлиб ўтган “Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги” – бу БМТнинг барқарор ривожланиш бўйича дастурларига мувофиқ ва мос тарзда, мақсадларига ҳамоҳанг тарзда ташкил қилинган.