Ўзбекистон ва БАА ташқи ишлар вазирлари Абу-Дабида икки томонлама ҳамкорликни янада фаоллаштириш ва халқаро ташкилотлар доирасида изчил мулоқотни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Абу-Дабида Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар вазири шайх Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён билан билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«Абу Дабида азиз биродарим, Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар вазири Шайх Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён Ҳазрати Олийлари билан учрашганимиздан мамнунмиз, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. Ўзбекистон- БАА алоқалари савдо, сармоя, инновациялар, «яшил» энергетика, қишлоқ хўжалиги, логистика, транспорт ва бошқа соҳаларда жадал ривожланиб бормоқда. Бизнинг кенгайтирилган кун тартибимиз икки томонлама ҳамкорликни янада фаоллаштириш ва халқаро ташкилотлар доирасида изчил мулоқотни ривожлантириш бўйича таклифларни қамраб олди. Ўзбекистон ва БАА ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги алоқаларда ўзаро манфаатли мулоқотни бойитиш бўйича ҳам вазифаларни белгилаб олдик».
ТОШКЕНТ, 20 июнь. /«Дунё» АА/.