Ўзбекистон ва БАА ўртасида медиа соҳадаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)даги элчиси Бахтиёр Ибрагимов Амирликлар ҳукумат медиа-офиси бошқарув раиси Саид ал-Этер билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон мустақиллигининг
30 йиллигини нишонлаш жараёнини БААда кенг ёритиш, мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар билан араб ишбилармон доираларини яқиндан хабардор қилиб боришда биргаликда ишлашга келишиб олинди.
Ҳозирги кунда Оролбўйи минтақасида ҳаётга тадбиқ этилаётган лойиҳалар, БАА молиявий кўмаги билан Ўзбекистонда қурилаётган шифохоналар ва мамлакатимиз туристик салоҳиятига бағишланган туркум видеоматериаллар тайёрлаш учун элчихона ва БАА ҳукумат ва келажак ишлари вазирлиги ҳамкорлигида таниқли араб блогери Нусейр Ясин бошчилигидаги медиа-гуруҳнинг Ўзбекистонга ижодий сафар дастури ишлаб чиқилмоқда.
Бундан ташқари “O’zbekiston Iqtisodiy Aхborotnomasi” журналининг Ўзбекистон-БАА ҳамкорлигига бағишланган махсус сонини тайёрлаш устида Амирликлар вакиллари билан музокаралар олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, жорий йилда Ўзбекистоннинг туристик ва гастрономик салоҳияти, БАА билан йўлга қўйилган дўстона муносабатлар, икки давлат ўртасидаги истиқболли йўналишларга бағишланган 10 дан ортиқ таҳлилий мақола “WAM”, “Al Bayan” “The National” ва “Khaleej Times” каби йирик араб газеталари ва иқтисодий журналларида чоп этилди.
“Дунё” АА