Ўзбекистон ва БМТ ҳамкорлигининг 30 йиллиги АҚШ матбуоти нигоҳида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

АҚШда чоп этиладиган «Bukharian Times» газетасида “Ўзбекистон – БМТ: ўзаро манфаатли ҳамкорликка 30 йил тўлди” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Ибрагимов ушбу нашрга берган интервьюсида Ўзбекистон ва БМТ 30 йил давомида амалга оширган самарали ҳамкорлик ҳақида батафсил сўзлайди.
1992 йил 2 март куни Ўзбекистон БМТнинг тўлақонли аъзосига айлангани алоҳида таъкидланган. 1993 йил 24 октябрь куни Тошкентда БМТнинг ваколатхонаси очилди ва шу йили Нью-Йоркда мазкур халқаро ташкилоти ҳузурида Ўзбекистоннинг Доимий ваколатхонаси фаолият кўрсата бошлади. “Ўтган 30 йил Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ўзаро манфаатли ва самарали ҳамкорлик йиллари бўлди”, - дейилади мақолада.
Шунингдек, ўтган йиллар давомида Ўзбекистонда БМТнинг ўндан ортиқ дастурлари, жамғармалари ва агентликлари, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури (UNDP), Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA), Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ), Жаҳон cоғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ), Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО), Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси, Гендер тенглик ва хотин-қизлар ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш тизими, Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ), Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) каби ихтисослашган тузилмалар очилгани ва фаолият кўрсатаётгани хақида айтилади.
“Ўзбекистон БМТнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида унинг Уставига қатъий риоя қилади, ўз овози ва мақомига эга бўлган давлат сифатида ташкилот фаолиятига доир ўта муҳим ва долзарб ташаббусларни илгари суради. Сўнгги 30 йил мобайнида Ўзбекистон БМТнинг юксак минбаридан глобал тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган ташаббусларни бир неча бор илгари сурди. Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг Марказий Осиёни ядро қуролидан холи ҳудуд деб эълон қилиш, шунингдек, терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича халқаро ва минтақавий тузилмаларни яратиш борасидаги ташаббуслари халқаро ҳамжамият томонидан кенг қўллаб-қувватланди”, - деб ёзади «Bukharian Times» газетаси.
“Дунё” АА