«Ўзбекистон ва БМТ: Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун ҳамкорлик» мавзусида халқаро форум бўлиб ўтди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошев «Ўзбекистон ва БМТ: Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун ҳамкорлик» мавзусида видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган халқаро форумда иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Бош прокуратура манбасига асосланиб.
Мазкур тадбир Ташқи ишлар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, парламент ҳамда БМТ Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш бошқармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилди.
Халқаро форумда Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ 75 йиллигига бағишлаб йўллаган мурожаатномаси ўқиб эшиттирилди.
Бундан ташқари, форум доирасида Ўзбекистонга БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари дастурини, хусусан, таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ривожланиш, гендер тенглиги, қонун устуворлиги ва бошқа ижро қилиш учун юклатилган мажбуриятлари бажарилишининг тараққиётини таъминлашдаги глобал тенденциялар ҳақида музокаралар олиб борилди.
БМТ ва халқаро ташкилотлар вакиллари Ўзбекистон ҳаётидаги барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар муҳимлигини таъкидлаб, юртимизда кўрилаётган чораларни юксак баҳолади. Глобал мунозаралар даври ва халқаро форум ташкил қилингани учун миннатдорлик билдирди.
UzA