Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон ва БМТ вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон ва БМТ вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар режаси (Йўл харитаси) ижроси юзасидан Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси доирасида матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ташқи ишлар вазирлиги, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил қилинган тадбирда тегишли вазирлик ва идоралар мутасаддилари, жамоатчилик вакиллари, БМТнинг ихтисослашган институтлари масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Анжуманда Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан қабул қилинган “Йўл харитаси” мақсади ҳақида сўзлаб берди. Шу билан бирга, БМТ ва унинг тизимидаги муассасалар билан миллий, минтақавий ва глобал шерикликни янада фаоллаштириш ва кенгайтириш борасидаги режаларга тўхталди.

Таъкидланганидек, ушбу Ҳаракатлар режаси барча, айниқса, жамиятнинг заиф ва эҳтиёжманд қатламлари учун инсон салоҳиятини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида миллий, минтақавий ва глобал даражада БМТ тизими билан ҳамкорлик муносабатларини чуқурлаштириш ҳамда мустаҳкамлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Анжуманда Ўзбекистонда турли соҳаларда ҳамкорликни амалга оширишда БМТ ва унинг ихтисослашган институтлари роли, улар баҳоси, Ўзбекистоннинг БМТ доирасидаги минтақавий ва халқаро (сиёсий) ташаббусларига урғу берилди.
БМТ ва Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳамкорлиги натижалари, Ўзбекистонда турли соҳаларда ислоҳотларни амалга оширишда БМТ ва унинг ихтисослашган ташкилотлари имконияти масалалари ҳам диққат марказида бўлди.

Бундан ташқари, иштирокчилар коронавирус пандемияси даврида иқтисодий инқирознинг олдини олиш ҳамда унинг оқибатларини баҳолашда БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликка эътибор қаратди.

UzA