Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон ва Буюк Британия атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик қилади

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон ва Буюк Британия атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Айланма биоиқтисодиёт альянси хайрия ташкилоти ижрочи директори Марк Палаҳи билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Марк Палаҳи Ўзбекистон ҳукумати томонидан Орол денгизининг суви қуриган тубида ва Оролбўйи ҳудудларида "яшил қопламалар" – ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш ҳамда республикада биохилма-хилликни тиклаш ва сақлаб қолиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларни юқори баҳолади.
Маълум қилинишича, Айланма биоиқтисодиёт альянси ҳам айни пайтда дунёда кузатилаётган иқлим ўзгариши, сув тақчиллиги ва ер ресурслари сифатининг пасайиши шароитида табиатга нейтрал, инклюзив ва у билан уйғунликда иқтисодиётни ривожлантириш ечимларини таклиф этади.
Музокаралар натижасида Айланма биоиқтисодиёт альянси билан республикада атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш бўйича келишувга эришилди.
2020 йилда ҳозирги Буюк Британия қироли Чарльз III томонидан ташкил этилган "Айланма биоиқтисодиёт альянси" 2023 йил сентябрь ойида расман хайрия ташкилоти сифатида рўйхатдан ўтказилган. Альянс иқлимга нейтрал, инклюзив ва табиат билан уйғунликда ривожланувчи биоиқтисодиётга ўтишни тезлаштириш учун ҳукумат ва нодавлат ташкилотларига билимларга асосланган ҳамкорлик платформасини тақдим этади. Ташкилот фаолияти ҳозирги вақтда Британия қироллик оиласи ва Европа ўрмон институти томонидан қўллаб-қувватланади. 50 га яқин маҳаллий ва хорижий илмий институтлар, йирик корпорациялар, банклар ва фондлар, ННТ ва ҳукуматлар билан ҳамкорлик қилади.