Ўзбекистон ва Эрон: ҳамкорлик бўйича ишга солинмаган имкониятлар мавжуд
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ва Эрон давлатлари раҳбарлари ўртасидаги мунтазам мулоқот, ўзаро ташриф ва учрашувлар турли соҳалардаги алоқаларнинг янада кенгайишига муҳим туртки бермоқда.
Икки мамлакатнинг ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2023 йилда 503,4 миллион долларни ташкил этган.
Бу Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева ва Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммадали Искандарийнинг ўзаро мулоқотида қайд этилди.
Томонлар Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари, хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги ҳамкорлик, шунингдек, парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми икки мамлакат салоҳиятига умуман жавоб бермаслиги, ушбу кўрсаткични бир неча баробар ошириш имкониятларини кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланди.
Транспорт логистикаси, тиббиёт ва фармацевтика, техник муҳандислик, фан ва технологиялар соҳаларида ҳамкорлик бўйича ишга солинмаган имкониятлар борлиги, мазкур йўналишдаги лойиҳалар иккала томон учун ҳам бирдек манфаат келтириши айтиб ўтилди.
Парламентлараро алоқалар мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлашнинг амалий механизми эканлигидан келиб чиқиб, дўстлик гуруҳлари ва қўмиталар даражасидаги мулоқотлар мунтазамлигини таъминлаш, ўзаро ташрифларни фаоллаштириш бўйича фикр алмашилди. Юқори даражада эришилган ўзаро келишувларнинг ижросини таъминлашда парламентлар салоҳиятини ишга солиш муҳимлиги таъкидланди.
Халқаро ташкилотлар доирасида ҳам конструктив ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди.
Дўстона ва амалий руҳда кечган учрашув якунида элчи истиқболдаги режалар ва лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишга бор билим ва салоҳиятини ишга солишини маълум қилди.