Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи адлия, ички ишлар ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

21-23-июнь кунлари видеоконференция алоқаси воситасида “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” ҳамкорлиги кичик қўмитасининг адлия, ички ишлар, инсон ҳуқуқлари ва шу билан боғлиқ бошқа масалалар муҳокамасига бағишланган навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Унда Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари, шунингдек, Европа ташқи ҳаракатлар хизмати идораларининг раҳбарлари иштирок этди.
Тадбир давомида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқига аъзо давлатларда қонун устуворлиги ва суд-ҳуқуқ соҳасини такомиллаштириш, инсон ҳуқуқларига ҳурмат ва фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш, шунингдек, халқаро ташкилотлар орқали ушбу соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, терроризм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш, чегараларни бошқариш, божхона ва суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантириш, бу соҳаларда икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.
Европа томони Ўзбекистонда сиёсий-ҳуқуқий ва фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларни ижобий баҳолади. Европалик ҳамкорлар тегишли халқаро конвенция ва битимларни бажариш бўйича олган мажбуриятлари доирасида, хусусан, мамлакатда қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган изчил ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистонга кўмаклашишга тайёр эканлигини маълум қилди.
Учрашув конструктив ва очиқлик муҳитида ўтди. Унинг иштирокчилари ҳар иккала томон манфаатларига жавоб берадиган амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишувга эришди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон – Европа Иттифоқи ҳамкорлиги кичик қўмитаси 2002 йилнинг январь ойида Ўзбекистон – Европа Иттифоқи Ҳамкорлик кенгаши йиғилиши якунлари бўйича ташкил этилган эди. 2007 йилдан бошлаб ушбу кичик қўмита доирасида “Инсон ҳуқуқлари бўйича мулоқот” ҳам амалга оширилмоқда.
“Дунё” АА