Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи делегациялари Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов Тошкент шаҳрига сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” юқори даражали мулоқотида иштирок этиш учун келган Европа ташқи фаолият хизмати бош котиби ўринбосари Энрике Мора билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда Афғонистондаги жорий вазият юзасидан фикр алмашилди.
Европа томони Ўзбекистон томонидан бевосита афғонлараро музокараларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш юзасидан амалга оширилаётган фаол чора-тадбирларни юқори баҳолади.
/«Дунё» АА/.