Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи етакчилари Самарқанддаги "Боқий шаҳар" тарихий-этнографик мажмуасида бўлдилар

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен Самарқанд Халқаро туризм марказидаги "Боқий шаҳар" тарихий-этнографик мажмуасида бўлдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, меҳмонларга халқимизнинг бетакрор бадиий, ҳунармандлик ва мусиқий маданияти намойиш этилди.