Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи кенгайтирилган шериклик ҳамда ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш учун қўшма чора-тадбирлар кўришга тайёр эканлигини тасдиқлади

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов бугун « Европа Иттифоқи – Марказий Осиё » фуқаролик жамияти форумида иштирок этиш учун Тошкентга келган ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Хакалани қабул қилди, деб хабар бермоқда « Дунё » АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида 2022 йилда олий ва юқори даражада ўтказилган икки томонлама ва минтақалараро тадбирлар якунлари муҳокама қилинди. Мамлакатимиз билан ЕИ ўртасидаги ҳамкорликни барча соҳаларда янада мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилди.

Томонлар Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ҳамда ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тез фурсатларда имзолаш учун қўшма чора-тадбирлар кўришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.
« Дунё » АА