Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг Афғонистон йўналишидаги ҳамкорлиги Ҳиндистон ОАВ диққат марказида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ҳиндистоннинг етакчи «Political Events» журнали саҳифасида “Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи (ЕИ) Афғонистонга шошилинч инсонпарварлик ёрдами етказиш имкониятларини ўрганмоқда” сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мақолада таъкидланганидек, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида (СМТИ) Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Ташқи алоқалар ва савдо институти билан ҳамкорликда “Афғонистондаги янги сиёсий воқелик. Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари” мавзусида икки мамлакат етакчи эксперт ва олимлари иштирокида онлайн-вебинар бўлиб ўтди.
Нашрнинг ёзишича, форум доирасида Афғонистонга нисбатан унинг тинч, барқарор ва фаровон, терроризм, урушлар ва гиёҳванд моддалардан холи давлатга айланиши учун зарур шарт-шароит яратадиган стратегияни ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланган.
Қайд этилишича, Европа Иттифоқи давлатлари Афғонистонда гуманитар ҳалокатнинг олдини олиш мақсадида сўнгги ойларда 1 миллиард евро ажратган. Яқин келажакда ЕИ яна 200 миллион еврони инсонпарварлик ёрдами ва бошқа дастурлар, жумладан, ёшларни тарбиялашга йўналтиришни режалаштирмоқда.
“Ўзбекистонда Афғонистондаги вазиятни чуқур англаган ҳолда, Европа Иттифоқи Тошкент билан Афғонистон йўналишида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор, — дейилади мақолада. - Фақат минтақавий ва халқаро давлатларнинг келишилган ва бирлаштирилган саъй-ҳаракатлари Афғонистоннинг халқаро ҳамжамият учун таҳдид манбаига айланишига жиддий тўсиқ бўлиши мумкин".
/"Дунё" АА/.