Ўзбекистон ва Финляндия Ташқи ишлар вазирлари телефон орқали турли даражадаги бўлажак учрашувларнинг жадвалини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Финляндия Республикаси ташқи ишлар вазири Пекка Ҳаависто билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон – Финляндия кўп қиррали муносабатларининг, жумладан «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» шакли доирасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонларнинг Ўзбекистон ва Финляндия ўртасидаги сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга содиқлиги эътироф этилди. Турли даражадаги бўлажак учрашувларнинг жадвали кўриб чиқилди.
ТИВ раҳбарлари фан, таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳаларидаги ҳамкорликни жадаллаштириш бўйича фикр алмашди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Финляндия ҳукуматлараро комиссияси мажлисларини мунтазам асосда ўтказиб боришнинг икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестицион алоқаларни кенгайтиришдаги аҳамияти таъкидланди.
ЕИ билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси ва Ўзбекистоннинг «Преференциялар бош тизими плюс» («ПБТ+») имтиёзлар тизими доирасида бенефициар мамлакат мақомини олиши борасида биргаликда ишлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Музокаралар чоғида афғон муаммосини тинч йўл билан ҳал этишдаги ҳамкорликни фаоллаштириш ҳамда халқаро ва минтақавий кун тартибининг бошқа мавзулари тўғрисида ҳам фикр алмашилди.
/«Дунё» АА/.