Ўзбекистон ва Франция ишбилармон доиралари ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Жорий йилнинг 3-4 июнь кунлари инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов бошчилигидаги Ўзбекистон расмий делегацияси кенгайтирилган тадбирлар дастури билан Парижга ташриф буюрди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги telegram канали маълумотига кўра, ташриф доирасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Франция Ҳукуматлараро комиссиясининг 10-йиғилиши ҳамда қўшма бизнес-форум бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат ишбилармон доираларининг 80 дан ортиқ вакиллари иштирок этди.
Томонлар қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, тоғ-кон саноати, авиация ва машинасозлик, яшил энергетика, сув таъминоти, транспорт инфратузилмасини кенгайтириш ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг бир қатор янги истиқболли йўналишларини белгилаб олдилар.
Бундан ташқари, ташриф доирасида Франция Президентининг континентал Европа ва Туркия масалалари бўйича маслаҳатчиси Бертран Бушвалтер, экспорт ва савдо сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Виктор Вандевил, ташқи савдо делегат вазири Франк Ристер, шунингдек, Франциянинг "Saint-Gobain", "Eramet", "Schneider Electric", "Renault", "Voltalia", "Eiffage", "Airbus", "Orano" каби йирик компаниялари раҳбарлари билан қатор учрашувлар бўлиб ўтди.
Савдо-иқтисодий, саноат ва сармоявий ҳамкорлик ҳажмини янада ошириш, шунингдек, ўзбекистонлик ҳамкасблар билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишда янги йирик француз компанияларини жалб этишга тайёр эканликлари билдирилди.