Ўзбекистон ва Франция ўртасида янги ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ҳамда Франциянинг “MEDEF International” уюшмаси ишбилармонларининг халқаро ҳамкорликдаги етакчи вакили Клод Имовен бошчилигидаги тадбиркорлар делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Икки томоннинг йирик компаниялари вакиллари, тегишли вазирлик ва давлат идоралари раҳбарлари иштирок этган тадбирда давлат-хусусий шериклик, инфратузилма лойиҳаларидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, “яшил“ ўсишни таъминлаш, энергетика, транспорт, аэропортларни модернизация қилиш соҳаларини ривожлантириш каби қатор масалалар муҳокамасига эътибор қаратилди.
Таъкидлаш жоизки, “MEDEF International” Франциянинг энг йирик ишбилармонлар уюшмаси ҳисобланади. У ушбу давлат компанияларининг халқаро бозорга чиқишига ёрдам беради. Ташкилот хорижий мамлакатлар билан иқтисодий ва савдо алоқаларини ривожлантиришда муҳим ўрин тутади. Уюшма дунёнинг 120 дан ортиқ мамлакати билан иқтисодий ҳамкорлик олиб боради.
Музокаралар якунида томонлар ўзаро алоқаларни ривожлантириш ва ҳамкорликдаги лойиҳаларни кенгайтириш ҳамда фикрлар алмашинуви жараёнларини кўпайтиришга келишиб олди.