Ўзбекистон ва Германия меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Германиянинг "Schwarzwälder Bote" ("Шварцвальд хабарномаси") ва „Stimme" ("Овоз") газеталари веб-саҳифаларида меҳнат миграцияси соҳасида Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигининг истиқболларига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Мақолада Ўзбекистоннинг нуфузли делегацияси яқинда Баден-Вюртемберг федерал ери ва унинг Хейлбронн-Ҳоҳенлоэ минтақасига ташриф буюргани, делегация таркибида республика бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги вакиллари ҳам бўлгани айтилган.
Сафардан кўзланган мақсад меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик, хусусан, малакали кадрлар етишмаётган Германия ҳудудларида ўзбекистонлик мутахассисларни иш билан таъминлаш масалаларини муҳокама қилишдан иборат. Шу тариқа мазкур йўналишда ҳамкорлик қилиш учун Ўзбекистон билан дастлабки алоқалар ўрнатилди, деб ёзади Германия ахборот манбалари.
Мюнҳен шаҳрида фаолият юритувчи кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш соҳасига ихтисосолашган CBZ München GmbH ўқув маркази бошқарувчи директори Франк Колернинг фикрича, Ўзбекистон ҳукуматининг мутахассисларни иш билан таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари Германия билан олдинги алмашинув дастурларидан катта фарқ қилиши билан бирга, ўзининг афзалликларига ҳам эга.
Ўзбекистонлик мутахассислар Германиядаги фаолияти учун ҳам лингвистик, ҳам моддий тайёргарликдан ўтадилар, зеро тил билмаслик катта қийинлик туғдиради, дейди Франк Колер. Унинг айтишича, CBZ ўқув маркази Германия меҳнат бозорида талаб даражасидаги малакали мутахассислар учун керакли даражада тил ўргатиш билан бирга, тегишли диплом олишларини ҳам кафолатлайди.
Хабар қилинишича, 2024 йил март ойида Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида Хейлбронн-Ҳоенлоэ минтақаси иш берувчи компаниялари учун таълим ярмаркаси ўтказилиши, шунингдек жорий йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонда ҳар бири 25 нафар иштирокчига мўлжалланган иккита тил ўргатиш курсини бошлаш режалаштирилган.
Меҳнат миграцияси соҳасида ҳамширалик, парваришлаш, туризм, меҳмонхона бизнеси, узумчилик ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон билан ҳамкорлик учун имкониятлар мавжуд, деб ёзади Германия ахборот ресурслари.
ТОШКЕНТ, 26 сентябрь. /«Дунё» АА/.