Ўзбекистон ва Германия олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича шартномалар имзоланди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Мамлакатимиз Бош консулхонаси кўмагида Германиядаги "Ming Cheng institute" директори, профессор Минг Ченгнинг Ўзбекистонга ишчи сафари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Германия томони ташриф давомида Тошкент давлат педагогика университети, Андижон давлат университети ва Андижон давлат тиббиёт институти раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди. Музокаралар натижасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланди.
Ҳужжатлар "Ming CHeng Institute" ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни, хусусан маданият, таълим, тадқиқот, фан ва бизнес йўналишларида ривожлантириш ўз ичига олади. Шунингдек, имзоланган икки томонлама шартномалар доирасида Ўзбекистон олий ўқув юртларида немис тилини чет ўрганиш, Ўзбекистон касб-ҳунар мактабларида дуал касбий таълим дастурларини тарғиб қилишни назарда тутади.
Ҳамкорлик доирасида Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар ва ушбу мамлакатда таълим олмоқчи бўлган мактаб ўқувчилари ва талабалари учун немис тилини хорижий ва ихтисослаштирилган тил сифатида ўргатилади.
Учрашувлар давомида жорий апрель ойида Германиянинг Галле шаҳридаги "Ming Cheng institute" кампусида бўлиб ўтадиган Германия-Ўзбекистон ректорларининг биринчи форумида мамлакатимиз олий таълим муассасалари ректорларининг иштироки масалалари ҳам муҳокама қилинди.