Ўзбекистон ва Германия савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий алоқаларни чуқурлаштиришдан манфаатдор эканлигини билдирди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадраҳимов кеча Германия элчиси Тило Клиннер билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда
мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ҳамкорликнинг 2023 йилдаги якунлари сарҳисоб қилиниб, аввал эришилган келишувларни амалга ошириш, ўзаро манфаатли шерикликни янада кенгайтириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни чуқурлаштириш, жумладан, «GSP+» тизими доирасида ўзаро савдони диверсификация қилиш, Германиянинг етакчи компаниялари ва технологияларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистонда йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги билдирилди.
Учрашувда маданий-гуманитар, таълим ва миграция соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
«Дунё» АА