Ўзбекистон ва Германия ТИВ делегациялари сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказишди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон ва Германия ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 18-давраси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, делегацияларга Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов ва Германия ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё бўйича вакили Матиас Луттенберг бошчилик қилди.
Тадбирда икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, сиёсий алоқаларни кенгайтириш ва уларни амалий мазмун билан тўлдириш масалалари, турли даражадаги бўлажак мулоқотлар жадвали атрофлича муҳокама қилинди.
Иқтисодий дипломатияни фаол илгари суриш, жумладан, Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга оширишга Германия сармоялари ва технологияларини жалб этиш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг Германияга экспортини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Имзоланган икки томонлама ҳужжатлар инвентаризация қилинди, шартномавий-ҳуқуқий базанинг жорий ҳолати, шунингдек, аввал эришилган келишувларни амалга оширилиш жараёни кўриб чиқилди.
Маданий-гуманитар алоқаларни, хусусан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон билан Германиянинг халқаро ташкилотлар ва молия институтлари орқали ўзаро ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди. Хориж томони «Ўзбекистон-Германия-Европа Иттифоқи» форматида, жумладан, Германия ташқи ишлар вазирлигининг «Яшил Марказий Осиё» ташаббуси ва ЕИнинг Марказий Осиё бўйича стратегияси доирасида ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.
Музокараларда халқаро ва минтақавий кун тартибининг айрим жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.
«Дунё» АА