Ўзбекистон ва Грузия икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон элчиси Баҳром Ашрафхонов Грузия иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири Нателла Турнава билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Суҳбат чоғида томонлар икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ривожланиш динамикасидан мамнун эканлигини билдирди. Шу нуқтаи назардан, жорий йил январь-июль ойларида икки томонлама товар айланмасининг ўсиши 28 фоиздан ошгани қайд этилди.
Икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий алмашувнинг ҳали тўла ишга солинмаган юқори салоҳияти мавжудлиги маълум қилинди. Томонлар давлатлараро муносабатларни фаоллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини изчил амалга оширишга келишиб олди.
Ушбу фаолият доирасида минтақалараро ҳамкорликни кучайтириш, кўргазма ва ярмаркалар имкониятларидан фойдаланиш, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида кооперацион алоқаларни кучайтириш бўйича амалий тадбирлар режалаштирилган.
«Дунё» АА