Ўзбекистон ва Грузия ташқи ишлар вазирлари пандемия шароитида савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-коммуникация соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Грузия ташқи ишлар вазири Давид Залкалиани билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Суҳбат чоғида халқаро тузилмалар доирасида икки ва кўп томонлама шакллардаги Ўзбекистон-Грузия муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди, дейилади ТИВ манбасида.
Савдо-иқтисод, инвестиция, транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Пандемиянинг иқтисодий алоқаларга салбий таъсирини минималлаштириш бўйича қўшма чоралар қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди.
Вазирлар маданий-гуманитар соҳадаги яқин муносабатларни кенгайтириш юзасидан фикр алмашдилар, илм-таълим ва интеллектуал алмашинувни фаоллаштиришга қизиқиш билдирдилар.
Туризм соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш бўйича таклифлар, шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар кўриб чиқилди.
“Дунё” АА