Ўзбекистон ва Грузия ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари сиёсий маслаҳатлашувлар давомида икки томонлама муносабатларнинг қатор масалаларини кўриб чиқди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Ўзбекистон билан Грузия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси видеоконференция шаклида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ хабарига кўра, делегацияларга Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Неъматов ва Грузия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Хвтисиашвили раҳбарлик қилди.
Вазирликлараро маслаҳатлашувлар доирасида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация, сайёҳлик, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари ҳамда халқаро тузилмалар доирасидаги алоқаларни муҳокама қилди.
Икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқа ўрнатишга ёрдам бериш, ўзаро савдо учун қулай шароит яратиш ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали иқтисодий дипломатияни янада ривожлантиришдан икки томон бирдек манфаатдор экани тасдиқланди.
Ўзбекистон – Грузия парламентлараро мулоқоти икки томонлама муносабатларда муҳим ўрин тутиши қайд этилди. Томонлар икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ўртасида алоқаларни янада мустаҳкамлаш тарафдори эканини маълум қилди.
Музокараларда туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш зарурлиги қайд этилди, манфаатли асосда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ таклифлар кўриб чиқилди.
Музокараларда шартнома-ҳуқуқ базасини такомиллаштириш ва кенгайтириш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
«Дунё» АА