Ўзбекистон ва Хитой ТИВ раҳбарлари 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзоладилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон ва ХХР ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ва Цинь Ган Сиань шаҳрида икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзоладилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«Ўзбекистон ва Хитой ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзоладик, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг телеграм каналида. - Икки давлат ташқи сиёсат идоралари барча соҳаларда стратегик шериклигимизни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, мамлакатларимиз ўртасидаги фаол ва жадал алмашинувларни рағбатлантириш тарафдоридир».
ТОШКЕНТ, 22 май. /«Дунё» АА/.