Ўзбекистон ва хориж дипломатлари "Янги Ўзбекистон - ўзгарувчан ва ўзаро боғлиқ дунёда ишончли ҳамкор" мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан "Янги Ўзбекистон - ўзгарувчан ва ўзаро боғлиқ дунёда ишончли ҳамкор" мавзусида ташкил этилган давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА
ТИВ маълумотига кўра, тадбирда вазирлик раҳбарияти, Тошкент шаҳрида аккредитациядан ўтган хорижий давлатлар дипломатик миссиялари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари, Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчилари иштирок этди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов ўз нутқида Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатида эришилган муваффақиятлар ютуқлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этди.
Давра суҳбатида Озарбайжон, Жазоир, Германия, Ҳиндистон, Ўмон, Корея Республикаси, Руминия, Тожикистон, Япония элчихоналари, шунингдек, БМТ ва ЮНИСEФнинг мамлакатимиздаги ваколатхоналари раҳбарлари маъруза қилди.
«Дунё» АА